1

Қосимов Иорданияга қарши ўйин учун таркибни эълон қилди

СПОРТ 02.09.2014, 12:32
Қосимов Иорданияга қарши ўйин учун таркибни эълон қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов Иордания терма жамоасига қарши учрашувда иштирок этадиган футболчилар номини эълон қилди. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар бермоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Иордания ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги учрашув 4 сентябрь куни «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади. Миржалол Қосимов мазкур учрашувга 22 нафар футболчини таклиф этган эди, аммо сўнгги паллада «Нефтчи» клуби аъзоси жароҳат олиб сафдан чиққан.

«Афсуски, тиббий текширувлардан сўнг Смоляченконинг Иорданияга қарши баҳсда ўйнай олмаслиги маълум бўлди. Қолган футболчилар эса, машғулотларни давом эттирадилар. Айнан мазкур учрашув Инчеонда бўлиб ўтадиган Осиё Ўйинлари олдидан биз учун тайёргарлик вазифасини ўтайди», - дейди Қосимов.

Эслатиб ўтамиз, мусобақа регламентига кўра Осиё Ўйинларида 23 ёшгача бўлган футболчилар иштирок этадилар. Шу билан бирга терма жамоалар ўз сафига ёши 23 ёшдан катта бўлган 3 нафар футболчини заявка қилиш имконига эга бўладилар.

Маълумот ўрнида Осиё Ўйинларининг футбол мусобақаси 14 сентябрь куни старт олади ва 3 октябргача давом этади.

Иорданияга қарши ўйин учун миллий терма жамоага чақирилган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар:
Элдор Суюнов ("Насаф" ), Никита Рибкин ("Пахтакор" )

Ҳимоячилар: 
Егор Кримец, Даврон Хошимов (иккаласи "Пахтакор" ), Бобур Йўлдошев, Ислом Тухтахўжаев, Салим Мустафоев (барчаси "Локомотив" ), Шерзод Файзиев ("Машъал" ), Азамат Исроилов ("Олмалиқ" ).

Ярим ҳимоячилар:
Акбар Исматуллаев, Владимир Козак, Жамшид Искандаров (барчаси "Пахтакор" ), Азимжон Аҳмедов ("Навбаҳор" ), Фозил Мусаев ("Локомотив" ), Дилшод Жўраев, Сардор Рашидов (иккаласи "Бунёдкор" ), Фаррух Сайфиев ("Насаф" ).

Ҳужумчилар: 
Игорь Сергеев ("Пахтакор" ), Фарход Тожиев ("Локомотив" ), Шахзодбек Нурматов ("Металлург" ), Наврузбек Олимов ("Қизилқум" ).

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1