1

КХДР Япониянинг 883 нафар фуқаросини ўғирлаганликда гумон қилинмоқда

ДУНЁ 03.09.2014, 10:49
КХДР Япониянинг 883 нафар фуқаросини ўғирлаганликда гумон қилинмоқда

Бедарак йўқолган, аммо, айрим маълумотларга кўра, Шимолий Корея махсус хизмати томонидан ўғирлаб кетилган япониялик фуқаролар сони 883 нафарни ташкил этмоқда.

Бу ҳақда Токиода бўлиб ўтган матбуот анжуманида Япония давлат хавфсизлиги қўмитаси раиси Кейдзи Фуруя маълум қилди.   

Токио 1970 йилларда КХДР махсус хизмати 17 нафар Япония фуқаросини ўғирлаб кетганини таъкидламоқда. КХДР эса фақатгина 13 нафар фуқаро ўғирланганини тасдиқлаган. Улардан 5 нафари 2002 ва 2004 йилларда Япония собиқ бош вазири Дзюнъитиро Коидзумининг Шимолий Кореяга ташрифидан сўнг ўз мамлакатларига қайтишган. Шимолий Кореянинг маълум қилишича, қолган 8 киши вафот этган. Аммо, Япония тақдим этилган далилларни тан олмай, асирларни қайтаришни талаб қилишда давом этмоқда.

Июль ойида ўтказилган музокаралар давомида Япония агар 1970-80 йилларда ўғирлаб кетилган японияликлар тақдири бўйича ўтказилаётган тергов ишларидаги муваффақият учун КХДРга нисбатан жорий қилинган санкцияларнинг бир қисмини бекор қилишга ваъда берди.

“РИА Новости” агентлигининг ёзишича, Корея Халқ Демократик Республикаси ўғирлаб кетилган японияликлар иши юзасидан тергов ишларини олиб борувчи махсус қўмита тузди.

 Шунингдек, Токио Шимолий Корея ҳукумати бедарак йўқолган, аммо, КХДР томонидан ўғирлаб кетилганликда гумон қилинаётган юзлаб японияликлар масаласини ҳам кўриб чиқишига умид қилмоқда.

Тергов ишларининг илк натижалари сентябрь ойида тақдим этилиши кутилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1