1

“Астерикс ва Обеликс Цезарга қарши” фильмидаги "Цезарь" вафот этди

ШОУ-БИЗНЕС 03.09.2014, 12:42
“Астерикс ва Обеликс Цезарга қарши” фильмидаги "Цезарь" вафот этди

“Астерикс ва Обеликс Цезарга қарши” фильмида Цезарь ролини маҳорат билан ижро этган немис актёри Готфрид Йон куни кеча саратон касаллиги туфайли вафот этди. Бу ҳақда www.kp.ru нашри хабар беради.

Актёр 1942 йилнинг 29 августида дунёга келган. У бир неча кун олдин ўзининг 73 ёшини қарши олганди. Готфрид Йон 1955 йилда “Олтин кўз” фильмидаги ролидан сўнг машхурлик чўққисига чиққан. Цезарь ролидан сўнг у Бавариянинг иккинчи пландаги энг яхши актёр номинациясидаги мукофотига сазовор бўлган.

Готфрид Йонга саратон ташхиси қўйилгандан кейин ҳам у ишлашда давом этди. Ҳаётининг сўнгги йилларини у Кельмис шаҳрида ўтказди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1