1

Пора билан қўлга олинган футбол мактаби директорига жазо қўлланди

ЖИНОЯТ 17.07.2018, 17:21
Пора билан қўлга олинган футбол мактаби директорига жазо қўлланди

Судланувчи Т.М 2014 йилнинг май ойидан Фарғона вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги Фарғона шаҳар футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати директори лавозимига тайинланган. У фуқаро Э.Пдан ғли ва жиянини мактаб-интернатига ўқишга қабул қилишини ваъда қилиб, 600 АҚШ доллари миқдоридаги пулни талаб қилган.

Шундан сўнг, 2017 йил 29 ноябрь куни фуқаро Э.П директори Т.М ўғли ва жиянини мактаб-интернатга ўқишга қабул қилиш эвазига 600 АҚШ доллари миқдорида пул маблағларини талаб қилаётганлиги ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза билан мурожаат қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур ариза юзасидан тезкор-тергов гуруҳи томонидан ўтказилган тадбир давомида, Т.М 06.12.2017 йил куни соат 18:15 ларда ўзининг бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашинада, талаб қилинган 600 АҚШ доллари миқдоридаги пуллардан 500 АҚШ долларини олган вақтда ушланиб, ушбу пуллар ашёвий далил тариқасида олинган.

Судланувчи суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор ва қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлиб кўрсатма берди.

Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди судланувчига Т.Мга Ўзбекистон Республикаси ЖК 210-моддасининг 1-қисми билан Жиноят кодексининг 45-моддасини қўллаб, 1 йил муддатга мансабдорлик лавозимларида ишлаш хуқуқидан маҳрум қилиниб, энг кам ойлик иш хақининг етмиш беш баравари, яъни 12.918.000сўм жарима жазоси тайинланди.

Ш.Хашимов

Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг раиси

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1