Шу йилнинг 9 сентябр куни соат 18:00 да Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият марказида Мустақиллигимизнинг 23 йиллигига бағишланган “Ягонасан, муқаддас ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним" шиори остидаги тадбир бўлиб ўтади.
Тадбир Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият маркази ҳамда Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон-Озарбайжон дўстлик жамияти томонидан ташкиллаштирилган. Маросимда “Ўзбекистон ёшлари” гуруҳи ўзбекча ва озарбайжонча қўшиқлари билан иштирок этишади.





