БМТнинг Эбола вируси бўйича маҳсус координатори Дэвид Наборро вирусга қарши кураш учун 600 миллион АҚШ доллари ажратилиши лозимлигини айтган. Бу ҳақда lenta.ru нашри хабар беради.
Ўтган ҳафтада Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан эса Эбола вирусига қарши курашиш учун ажратилиши лозим бўлган маблағ миқдори 490 миллион АҚШ долларидан ошмаганди.
Айни дамда Эбола вируси билан касалланган 3,5 минг киши рўйхатга олинган. Ўтган ҳафтанинг ўзида ушбу вирус туфайли 400 киши вафот этди. Умумий ҳисобда эса қурбонлар сони 1900 дан ошган.