Мамажонов Шохруҳ Бахтиёрович 19 июль куни Тошкентнинг Бектемир тумани ҳокими лавозимига тайинланди, деб хабар берди Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот-хизмати.
Маълумот учун: Мамажонов Шохруҳ Бахтиёрович 1984 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган (2010 й). 2010-2014 йилларда “RAV EKSPRESS” маъсулияти чекланган жамияти ҳуқуқшунос-маслаҳатчи лавозимида ишлаган. Бунга қадар Юнусобод туманидаги “SURE STEP”хусусий корхонаси бош директори лавозимида ишлаган.






