Андижон вилоятининг Избоскан туманида 18 июль, чоршанба куни вояга етмаган ўсмир билан боғлиқ фожиа юз берди. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар берди.
Туман ҳудудида поезд темир йўл рельсида ўтирган болани босиб ўтиб кетган. Гувоҳларнинг айтишича, ўсмирнинг қулоғида наушник бўлган.
Мазкур ҳодиса ҳақида ҳозирча расман хабар берилмади.






