Британия қироллиги оиласининг келини герцогиня Кейт Мидлтоннинг нозик диди, кийиниш услуби мамлакатдаги барча аёллар, дизайнерлар учун намуна бўла олади, десак муболаға бўлмайди. Кейтнинг услубидан илҳомланган итальян иллюстратори Александро Поломбо герцогиняни машхур “Симпсонлар оиласи” мультқаҳрамонлари кўринишида чизди. Бу ҳақда www.myjane.ru нашри хабар беради.
50 дона турли кўринишларда тасвирланган Кейт ўзининг машхур кўйлаклари, шляпа, туфлиларида тасвирланган. Суратларнинг бир нечтасида Елизавета II ҳам кўриш мумкин.