АсосийJamiyat

Ўзбекистонда юқори радиацияли ҳудудларда яшовчи фуқаролар эндиликда сут билан таъминланади

2014 йил 29 августда Вазирлар Маҳкамаси томонидан «Радиациявий хавфсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига мувофиқ ҳамда нурланиш олиш дозаларининг белгиланган асосий чегараларидан ошиб кетиш эҳтимоли бўлган ҳудудларда яшовчи аҳолини ижтимоий ҳимоя  қилишни таъминлаш мақсадида белгиланган ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар нималар билан таъминланиши лозимлигини белгилади.

Унга кўра:

Нурланиш олиш дозаларининг белгиланган асосий чегараларидан ошиб кетиш эҳтимоли бўлган ҳудудларда яшовчи фуқаролар:

а) саломатликни муҳофаза қилиш ва нурланиш олиш дозаларининг белгиланган асосий чегараларидан ошиб кетиш эҳтимоли билан боғлиқ касалликлар профилактикаси соҳасида:
яшаш жойи бўйича соғлиқни сақлаш муассасаларида ҳар йили тиббий кўрикдан ўтиш;
юқори нурланиш дозасини олган шахслар - Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда дори воситалари;
корхоналар ва муассасалар ходимлари - Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган нормалар бўйича корхоналар ва муассасалар маблағлари ҳисобига бериладиган сут;

б) аҳолининг айрим гуруҳларини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида:
умумтаълим мактабларининг бошланғич синфлари ўқувчилари - ҳар йили мактаб таътиллари вақтида болаларни соғломлаштириш оромгоҳларига имтиёзли йўлланмалар;
I ва II гуруҳ ногиронлари, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар - ҳар икки йилда камида бир марта Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тизими санаторийларига бепул йўлланмалар билан таъминланадилар.

    Бошқа янгиликлар