1

Самарқандда йил бошидан буён 194 киши ўз жонига қасд қилди

ЖАМИЯТ 20.07.2018, 16:04
Самарқандда йил бошидан буён 194 киши ўз жонига қасд қилди

Сўнгги 6 ойда Самарқандда ўз жонига қасд қилиш кўпайди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи А.Тошпўлатов Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 54-сессиясида маълум қилди.

Унинг ҳисоботида қайд қилинишича, 2018 йилнинг ўтган 6 ойи давомида 194 киши ўз жонига қасд қилган. Шуларнинг 98 нафари аёллар, 96 нафарини эркаклардир.

Ўз жонига қасд қилганларнинг 106 нафари вафот этган (54 нафари аёллар, 52 нафари эркаклар).

Ўз жонига қасд қилганларнинг 30 нафари вояга етмаганлар, 89 нафари ёшлар бўлган. Шунингдек, уларнинг 8 нафари ажрашган бўлган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1