Таиланд янги бош вазири Прают Чан-Оча афсунгарлар қурбони бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда “Бангкок пост” газетаси хабар бермоқда.
Афсунлар ҳақида бош вазир пайшанба куни ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди. “Мени афсунгарлар ўқиб қўйганини айтишди. Мен афсундан қутилиш учун анчагина илоҳий сувдан ичдим. Энди мен шамоллаб қолганга ўхшайман”,-деди Прают Чан-Оча.
Шунингдек, бош вазир бел қисми ва томоғида кучли оғриқни ҳис қилаётганини маълум қилди.