1

Халқаро террорчи ташкилотлар аъзоси бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди (видео)

ЖИНОЯТ 20.07.2018, 20:19
Халқаро террорчи ташкилотлар аъзоси бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди (видео)

ДХХ Навоий вилоят бошқармаси томонидан амалга оширилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида “Туркистон ислом ҳаракати” ва кейинчалик “Ислом жиҳоди иттиҳоди” халқаро террористик ташкилотлари аъзоси бўлган Ўзбекистон фуқароси Зокир Раҳимов Туркиянинг Истанбул шаҳрида қўлга олиниб, Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда “Ёшлар” телеканалида эфирга узатилган кўрсатувда маълум қилинди.

1973 йилда Навоий вилоятида туғилган Зокир Раҳимов 1994—1999 йилларда “Жиҳодчилар” диний экстремистик оқими аъзоси сифатида жамоат йиғилишларида иштирок этиб келган.

1999 йилнинг февраль ойида юз берган воқеалардан сўнг турли экстремистик оқимлар вакиллари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан сўроқ қилина бошлагач, Зокир Раҳимов жиноий жавобгарликка тортилишидан қўрқиб, ўша йили куз ойларида Тошкент вилоятининг Бекобод тумани орқали Тожикистонга чиқиб кетган. У ерда “Туркистон ислом ҳаракати” террорчилик ташкилоти сафига бориб қўшилади. У 2000 йилдан буён қидирувда бўлган.

Сўнгра Зокир Раҳимов Афғонистон, 2001 йил охирларида Покистонга ва 2005 йилдан сўнг Эронга қочиб ўтади ва бу мамлакатларда фаолият юритаётган террорчи ташкилотларга бориб қўшилади.

У 2014 йилда Туркияга келади ва бу ерда ўз фаолиятини давом эттиради.

Ҳозирда Зокир Раҳимовга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1