1

2018 ва 2022 йилги ЖЧ мезбонлари тўғрисидаги тергов иши ҳисоботи арбитраж палатасига юборилди

СПОРТ 05.09.2014, 17:59
2018 ва 2022 йилги ЖЧ мезбонлари тўғрисидаги тергов иши ҳисоботи арбитраж палатасига юборилди

ФИФА тартиб интизом қўмитаси  2018 ва 2022 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати мезбонлари танлови тўғрисидаги тергов ишлари ҳисоботини арбитраж палатасига юборди. Бу ҳақда ФИФА расмий сайти хабар беради.

ФИФА 2018 ва 2022 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатлари мезбонлари танлови ҳаққонийлиги масаласи бўйича тергов ишини ўтказмоқда. Маълумки, 2018 ва 2022 йилги ЖЧ мезобонлиги Россия ҳамда Қатар мамлакатига топширилган.

Ҳисобот 350 саҳифадан иборат бўлиб, йил давомида 75 дан ортиқ киши сўроқ қилинди. Шунингдек, сўровлар ўтказилган аудио ёзувлари йиғилди, тергов доирасида умумий ҳисобда 200 мингга яқин материал тўпланди.

Энди арбитраж палатаси тергов ишлари ҳисоботи билан танишиб чиқади ва шу асосида қарор қабул қилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1