АсосийSport

“CAFA U-15 championship”. Ўзбекистон иккинчи ўйинда ҳам йирик ғалабага эришди

'“CAFA U-15 championship”. Ўзбекистон иккинчи ўйинда ҳам йирик ғалабага эришди'ning rasmi

“CAFA U-15 championship” мусобақаси иккинчи туридан ўрин олган иккита ўйин бўлиб ўтди.

Биринчи турда туркманистонлик тенгқурларини 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратган Ўзбекистон U-15 терма жамоаси иккинчи турда Тожикистон терма жамоасига қарши майдонга тушди. Учрашувда тўлиқ устунликка эга бўлган Азамат Абдураимов шогирдлари якунда йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди, деб хабар берди МОҚ ахборот хизмати.

Терма жамоамиз таркибида голларга Шаҳзод Акрамов (2та) ва Муродбек Хўжамбердиев муаллифлик қилишди. Иккинчи учрашувда Эрон U-15 терма жамоаси Туркманистонни 5:0 ҳисобида таслим этди.

“CAFA U-15 championship”.

Ўзбекистон U-15 – Тожикистон U-15 3:0

Голлар: Шаҳзод Акрамов (16,26), Муродбек Хўжамбердиев (61)

Ўзбекистон U-15: Вазген Погосян, Азизжон Тошкенбоев, Тоҳир Тўхтасинов, Кирил Тодоров, Муродбек Хўжамбердиев, Облаёрбек Раҳматов, Шаҳзод Акрамов, Самандар Жўрабеков, Абдуқодир Ҳусанов, Асадбек Қаҳҳоржонов, Нодирбек Абдураззоқов.

Тожикистон U-15: А.Содатсаиров, Ф.Олимзода, С.Сафаров, Д.Акрамов, А. Хаитов, С.Иргашев, П.Хуршедзода, М.Асоев, М.Саидов, Ҳ.Ҳакимжоний, А.Меҳрубоний.

    Бошқа янгиликлар