1

Самарқандда 10 минг долларни ноқонуний сотган валютафуруш қўлга олинди

ЖИНОЯТ 25.07.2018, 11:51
Самарқандда 10 минг долларни ноқонуний сотган валютафуруш қўлга олинди

Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида «Камангарон» маҳалласида яшовчи фуқаро Г.А. тадбирга жалб қилинган фуқаро М.А.га ҳар бир АҚШ долларини 7850 сўмдан ҳисоблаб, 10 000 АҚШ долларини 78 850 000 сўмга сотган вақтида далилий ашёлар билан ушланди, деб хабар бермоқда «Дарё».

Вилоят ИИБ берган маълумотга кўра тезкор тадбир давомида Г.А.дан жами 10 000 АҚШ доллари далилий ашёлар сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Г.А. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 177-моддаси («Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш») 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1