1

Михаэль Шумахер даволанишни уй шароитида давом эттиради

СПОРТ 10.09.2014, 14:52
Михаэль Шумахер даволанишни уй шароитида давом эттиради

Жорий 2014 йилнинг июнь ойида биз Михаэль Шумахернинг аҳволи яхшилангани ва бошқа клиникага жойлаштирилгани ҳақида маълумот берган эдик. Айни вақтда эса, “Формула-1” пойгачиси, етти карра жаҳон чемпиони бўлган Михаэль Шумахерга шифокорлар клиникадан уйга кетишига рухсат беришганини, аммо у уй шароитида даволанишни давом эттириши лозимлигини айтишган. Бу ҳақда www.novoteka.ru нашри хабар беради.

“Ўтган икки ҳафта ичида у жуда кўп машқларни бажарди. Аммо олдинда уни яна узоқ ва машаққатли йўл кутмоқда. Биз клиника ҳодимларига ва шифокорларини берган меҳр ва ёрдамлари учун миннатдорчилик билдирмоқчимиз. Шу билан бирга биз оммадан Шумахернинг оиласи ва саломатлигини хурмат қилишларини сўраган бўлардик”, дейди спортчининг матбуот котиби Сабина Кем.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1