АсосийJamiyat

Андижонда фуқаро яшаш уйи балконидан тушиб кетди

'Андижонда фуқаро яшаш уйи балконидан тушиб кетди'ning rasmi

2018 йил 21 июль куни Хонобод шаҳри, Мустақиллик МФЙда яшаган фуқаро Пирматов Ойбек Бозорбоевич маст ҳолда яшаш уйи балконидан тушиб кетиб, оғир тан жароҳати олиши натижасида вокеа жойида вафот этди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Суд-тиббий текшируви хулосасига кўра, О.Пирматовнинг бош мия очиқ шикасти, бош гумбаз асос суякларини кўплаб синиши, бош мия пардалари, мия ярим шарлари, ён қоринчалари, бош мускул тери остига қон қуйилиши натижасида вафот этганлиги маълум бўлди.

    Бошқа янгиликлар