1

Сурхондарёда аёл беш кунлик чақалоғини беш миллионга сотмоқчи бўлди

ЖИНОЯТ 27.07.2018, 17:59
Сурхондарёда аёл беш кунлик чақалоғини беш миллионга сотмоқчи бўлди

2018 йилнинг 26 июль куни фуқаро Ж.Р.нинг аризасига асосан, Сурхондарё вилояти ИИБ ЖҚБ «Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш» бўлинмаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган, деб хабар бермоқда «Дарё».

Ангор тумани тиббиёт бирлашмаси туғуруқхона бўлимида А.Н. исмли аёл беш кунлик ўғил чақалоғини Ж.Р.га 5 000 000 (беш миллион) сўм пул эвазига сотмоқчи бўлган вақтида жиноят устида ашёвий далил билан қўлга олинган.

Ҳозирги вақтда Ангор туманида яшовчи А.Н. исмли шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1