Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ҳодимлари икки аёлни уриб юбориб, воқеа жойидан ғойиб бўлган “Нексия” автомобили ҳайдовчисини қўлга олишди. Бу ҳақда “Постда” газетаси материалларига таяниб, Uz24.uz хабар беради.
Йўл транспорт ҳодисаси Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида содир бўлган. ЙТҲ туфайли оғир тан жароҳатини олган ҳар икки аёл энг яқин жойдаги шифохонага етказилган. Ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.





