1

Миржалол Қосимов Осиё Ўйинларида иштирок этадиган терма жамоа таркибини эълон қилди

СПОРТ 10.09.2014, 21:28
Миржалол Қосимов Осиё Ўйинларида иштирок этадиган терма жамоа таркибини эълон қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи  Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё Ўйинларида иштирок этадиган терма жамоанинг якуний таркибни эълон қилди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар беради.

Турнир регламентига кўра, терма жамоалар 23 ёшгача бўлган 20 нафар футболчини заявка қилиш имкониятига эгалар. Шунингдек, ҳар бир терма жамоа 3 нафар ёши 23дан катта бўлган футболчилар билан мусобақада иштирок этишлари мумкин. Ўзбекистон терма жамоаси сафида 3 нафар ёши 23 ёшдан катта бўлган ўйинчилар булар: Ислом Тўхтахўжаев, Фозил Мусаев ( иккиси ҳам "Локомотив" ) ва Воҳид Шодиев ("Бунёдкор" ) бўлишди.

Маълумот ўрнида, Осиё Ўйинларида иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси Инчеонга 11 сентябрь куни учиб кетади.

Осиё Ўйинлари-2014 футбол мусобақасида иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси таркиби:

Дарвозабонлар: Элдор Суюнов ("Насаф" ), Никита Рибкин ("Пахтакор" )

Ҳимоячилар: Егор Кримец, Даврон Хошимов (иккиси ҳам "Пахтакор" ), Бобур Йўлдошев, Ислом Тўхтахўжаев, Салим Мустафоев (иккиси ҳам "Локомотив" ), Шерзод Файзиев ("Машъал" ), Азамат Исраилов ("Олмалиқ" ).

Ярим ҳимоячилар: Акбар Исматуллаев, Владимир Козак, Жамшид Искандеров (барчаси "Пахтакор" ) , Фозил Мусаев ("Локомотив" ), Дилшод Жўраев, ("Бунёдкор" ), Фаррух Сайфиев ("Насаф" ).

Ҳужумчилар: Игорь Сергеев ("Пахтакор" ), Воҳид Шодиев, Сардор Рашидов (иккаласи "Бунёдкор" ), Шаҳзодбек Нурматов ("Металлург" ), Наврузбек Олимов ("Қизилқум" ). 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1