1

АҚШ фуқароси 5 нафар фарзандини ўлдиргани маълум бўлди

ДУНЁ 11.09.2014, 11:34
АҚШ фуқароси 5 нафар фарзандини ўлдиргани маълум бўлди

Бундан 7 кун олдин, 3 сентябр санасида АҚШнинг Шимолий Каролина штатидаги оилада 5 нафар боланинг йўқолгани ҳақида полицияга хабар берди. Бироқ 10 сентябр куни Алабамада болаларнинг барчасининг мурдаси чиқинди халтачалари ичига солиб кўмилган ҳолда топилди. Бу ҳақда lifenews.ru нашри маълумот беради.

Хабарда айтилишича, 1 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларни уларнинг отаси Тимоти Рэй Жонс ўлдирган. Чунки мурдаларнинг қаердалигини Рэйнинг ўзи полицияга кўрсатиб берган.

Аслида ҳаммаси Рэйнинг маст ҳолда машина бошқаргани учун полиция томонидан тўҳтатилганидан сўнг маълум бўлди. Маст фуқаронинг машинасини текшириш жараёнида полициячилар гиёҳванд модда тайёрланадиган кимёвий суюқлик ва қон изларини топишган. Ушбу оилага қўшни бўлган фуқаролар болаларнинг юриш-туриши жуда ачинарли бўлганини, уларга эътибор берилмагани ҳақида айтишган.

Айни дамда Шимолий Каролина полицияси болаларнинг қай тарзда ўлдирилгани борасидаги маълумотларни ошкор қилмаяпти. Тергов жараёни давом этмоқда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1