АсосийJinoyat

Хотинини ўлдирган, қайнота ва қайнонасига жароҳат етказган куёв ушланди

'Хотинини ўлдирган, қайнота ва қайнонасига жароҳат етказган куёв ушланди'ning rasmi

Фарғона вилоятининг Данғара туманида 30 июль куни Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида яшовчи Х.С. Данғара туманида яшовчи қайнотаси Х.Э.нинг уйида оилавий жанжал оқибатида бирга яшаган турмуш ўртоғи Х.С. ва уларни ажратмоқчи бўлган қайнотаси Х.Э. ҳамда қайнонаси Ф.Б.га пичоқ билан жароҳат етказган.

Натижада Х.С.нинг рафиқаси касалхонага келтирилган вақтида вафот этган.

Қайнота ва қайнонаси касалхонага ётқизилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, Х.С қўлга олинган.

    Бошқа янгиликлар