1

Франция президенти Ироққа ташриф буюрди

ДУНЁ 12.09.2014, 11:01
Франция президенти Ироққа ташриф буюрди

Франция президенти Франсуа Олланд жорий ҳафтада мамлакат ҳукуматини тузишда кўмаклашиш мақсадида Ироққа ташриф буюрди. Бу ҳақда Франс Пресс агентлиги хабар беради.

Президент самолёти 12 сентябрь куни Бағдод аэропортига қўнди. Франция президенти Ироқ шимолидаги Эрбил шаҳрига етказиладиган, 15 тонна гуманитар ёрдам билан ташриф буюрди. Айнан ўша ерда “Ислом давлати” жангарилари билан тўқнашувлар давом этмоқда.

Олланднинг Ироқ ҳукумати билан учрашуви давомида хавфсизликни таъминлаш ва терроризмга қарши курашиш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Аввалроқ, Фрация Ташқи ишлар вазири Лоран Фабиус вазият тақозо қилса, Франция Ироқдаги ҳаво харбий операцияларида қатнашиши мумкинлигини маълум қилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1