1

Тошкентда 16 ёшли йигит биргина телевизор учун қарияни ўлдирди (видео)

ЖИНОЯТ 01.08.2018, 15:25
Тошкентда 16 ёшли йигит биргина телевизор учун қарияни ўлдирди (видео)

Тошкент шаҳар ИИББ навбатчилик қисмига Мирзо Улуғбек туманидаги хонадонлардан бирида 84 ёшли қариянинг жасади топилгани ҳақида ҳабар келиб тушди.

Зудлик билан олиб борилган тезкор ҳаракатлар давомида жиноят излари топилди.

Қарияни 16 ёшли Артем Андреев ўлдиргани аниқланди. Қотил йигит олдиндан кўз остига олган қариянинг уйига кириб, унинг бошига темир гантель билан уради, кейин эса бўғиб ўлдиради.

Чолнинг ўлганига амин бўлгандан кейин йигит унинг хонадонидаги LG телевизорини олиб, "Малика" бозорида 300 АҚШ долларига нотаниш шахсга сотади.

Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1