Хитойга Жангдори тўфони яқинлашаётгани ҳақида огоҳлантирилгач, табиий офатга қарши хавфсизлик чоралари кўрилмоқда, дея хабар берди Вести нашри нашри.
Денгизда бўлган 200 дан ортиқ балиқчилар кемалари соҳилга қайтарилди. Шанхайда шиддатли шамол ва бўронлар кузатилиши мумкин. Шу туфайли шаҳардан 134200 фуқаро эвакувация қилинди ва уларга вақтинчалик бошпаналар берилди. Шу ҳафта ўтказилиши режалаштирилган барча тадбирлар ҳам бекор қилинган.






