Россиянинг Киров туманида банкоматни ўмармоқчи бўлган ўғриларнинг ҳатти-ҳаракатлари видеокузатув камерасига тушди, дея маълум қилди Ntv.ru нашри.
Ниқобдаги ўғрилар бинога қўлларида монтировка билан киришган. Улар банкоматнинг пўлат эшигини очишолмагач, аппаратни қимирлатмоқчи бўлишган. Кейин эса машина ёрдамида судрашмоқчи бўлишган. Бари бефойда кетган.
Охир-оқибат , ўғрилар ўз маконларига қуруқ қўл билан қайтишга мажбур бўлишган.






