Ҳамюртимиз Тасмурадов юнон-рум кураши бўйича бронза медалига эга бўлди

СПОРТ 15.09.2014, 16:33
Ҳамюртимиз Тасмурадов юнон-рум кураши бўйича бронза медалига эга бўлди

2014 йилнинг 8-14 сентябрь кунлари Тошкентда ўтказилган эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Чемпионатнинг сўнгги кунида, 14 сентябрда 3 та вазн тоифасида терма жамоамиз аъзолари гиламга чиқишди. Улардан 2 нафари  – 71 килограмм вазн тоифасида Дилшоджон Турдиев ҳамда 98 килограмм вазн тоифасида Евгений Ачкасов мусобақадан чиқиб кетди.

59 килограмм вазн тоифасида гиламга чиққан Осиё чемпиони Елмурат Тасмуратов эса мусобақанинг ярим финалига қадар етиб келди. Бироқ ярим финалда  спортчимиз эронлик атлет билан кечган муросасиз беллашувда 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Бронза медали учун кечган курашда у кубалик Исмаэль Баррерони мағлуб этиб, шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди. Бу ҳақда sports.uz хабар беради.

Айтиш жоизки, турнирнинг дастлабки кунида ҳам эркин курашчимиз Бекзод Абдураҳмонов бронза медалини қўлга киритган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1