1

Ўзбекистон термаси Осиё ўйинларини дуранг билан бошлади

СПОРТ 15.09.2014, 20:33
Ўзбекистон термаси Осиё ўйинларини дуранг билан бошлади

Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон (U-23) терма жамоаси Гонконг термасига қарши майдонга тушиб, 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди.

Учрашувнинг 74 дақиқасида терма жамоамиз ҳужумчиси Игор Сергеев ҳисобни очган бўлса, 5 дақиқадан сўнг, гонконглик футболчилар ҳисобни тенглаштиришди. Ўйин якунига қадар ушбу ҳисоб сақланиб қолди. 

Эслатиб ўтамиз, гуруҳдаги яна бир ўйинда Бангладеш терма жамоаси Афғонистон устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Осиё ўйинлари-2014. “В” гуруҳи, 1-тур

Ўзбекистон – Гонконг 1:1

Голлар: И. Сергеев, 74 – Чан Су, 79.
Ўзбекистон: Эдорбек Суюнов - Азамат Исроилов (С. Мустафоев, 63), Ислом Тўхтахўжаев, Бобур Йўлдошев, Даврон Ҳошимов - Сардор Рашидов, Фозил Мусаев (Д. Жўраев, 85), Владимир Козак, Жамшид Искандаров - Игорь Сергеев, Наврўзбек Олимов (В. Шодиев, 55).

Гонконг: Япп, Леунг, Квун Леунг, Тан, Чун Йи, Вонг, Чан Су, Фонк, Аннан, Там, Ло.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1