АсосийJamiyat

ТИВ кўриш қобилияти паст бўлган фуқаролар учун веб-сайт яратди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг расмий сайти берган маълумотларга кўра, эндиликда кўриш қобилияти паст бўлган фуқаролар учун вазирликнинг расмий сайти маълумотлари билан танишиш ва уни ўзбек, рус, инглиз тилларида ўқиш учун алоҳида имконият яратилди. 

Фуқаро сайтдаги маҳсус иконанинг тугмасини босиши билан сайтдаги матн контраст услубида кўриш мумкин бўлади. Шунингдек, “шрифтни катталаштириш” опцияси ҳам мавжуд. Бундан олдин сайтнинг мобиль талқини яратилганди. Сайтнинг мобиль талқинини ҳам ўзбек, рус ва инглиз тилларида ўқиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йилнинг август ойида эса Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Facebookдаги расмий саҳифаси очилганди. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар