АсосийJamiyat

Юртимизда 1 октябрдан электр энергияси тўлови ошади

“Ўзбекэнерго” ДАК расмий сайти берган маълумотларга кўра, 2014 йилнинг 1 октябридан электр энергиясининг тарифлари ошишини маълум қилади.

Электр энергиясининг айни дамдаги нархидан 10 фоизга ошган янги тарифлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 15 сентябр куни тасдиқланган. Эндиликда аҳолига бериладиган 1 кВт/с электр энергияси ҳақи 131,4 сўмдан 144,3 сўмгача, электр плитаси билан таъминланган хонадонлар учун эса 65,7 сўмдан 72,15 сўмгача ошиши белгиланган.

Қайд этиб ўтамиз, электр энергияси тарифлари бундан аввал 2013 йилнинг апрел ойида 9,5 фоизга ошган эди.

Жорий йилнинг 1 октябрдан  электр энергияси билан бирга иссиқ ва совуқ сув тўловлари ҳам қимматлашади.

    Бошқа янгиликлар