АсосийJamiyat

Ўзбекистонда ер силкинишлари cезилди

' Ўзбекистонда ер силкинишлари cезилди'ning rasmi

«Тошкент» сейсмостанциясининг маълум қилишича, зилзила 7 август куни Тошкент вақти билан 22:17 да Қирғизистон ҳудудида юз берган. Зилзила эпимаркази Тошкентдан 270 км шимоли-шарқда жойлашган. Унинг эпимарказида магнитуда 5 ни ташкил қилган.

Европа—Ўртаер денгизи сейсмостанцияси маълумотига кўра, эпимарказда 4,8 магнитудали ер силкиниши қайд этилган.

Ўзбекистонда ерости силкинишлари қуйидаги шаҳарларда сезилди:

Тошкент — 2 балл

Гулистон — 2 балл

Фарғона — 2,5-3 балл

Наманган — 4 балл

Андижон — 4 балл.

    Бошқа янгиликлар