1

МИБ ходимига тан жарохати етказган шахсга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди

ЖИНОЯТ 08.08.2018, 09:48
МИБ ходимига тан жарохати етказган шахсга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди

2018 йил 16 февраль куни фуқаро Д.Онинг яшаш хонодони Фарғона шаҳар, Қиргули МФЙ, Хосилот кўчаси, 32-уйга Мажбурий ижро бюроси Фарғона шаҳар бўлимининг давлат инспектори Ф.А келиб, хонадоннинг электр энергиясидан 203.687 сўм қарздорлик мавжудлигини аниқлаб, ушбу холат юзасидан талабнома тақдим этиб, ҳовли ичкарисида ўрнатилган табиий газ ҳисоблагичини ҳам кўздан кечириб, ундаги кўрсаткичларни ёзиб олиши зарурлигини билдириб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли Қарорнинг 2-иловаси билан тасдиқланган қоидаларга риоя қилгани ҳолда, ушбу хонодонга кирмоқчи бўлганида Д.О яшаш хонодонига киришига тўсқинлик қилган.

Давлат инспектори Ф.А кўчада туриб телефон орқали, Фарғона шаҳар Мажбурий ижро бюроси мониторинг ва ҳисоб шўъбаси инспектори Э.Юга хонодон эгалари табиий газ ҳисоблагичдаги кўрсаткичларни кўриб олишга тўсқинлик қилаётганлиги ҳақида хабар қилаётганида, Д.О ўз хизмат вазифасини бажараётган Ф.Ани қонуний фаолиятига фаол қаршилик кўрсатиб, уни телефон апаратини олиб, ерга уриб синдириб, ўзини ерга йиқитиб, уриб дўппослаб, олти кундан кўп давом этмайдиган, тез ўтиб кетувчи, енгил тан жарохати етказиб, воқеа жойидан кетиб юборган.

Мазкур жиноят иши жиноят ишари бўйича Фарғона шаҳар суди томонидан кўриб чиқилиб, суднинг 2018 йил 21 майдаги ҳукмига асосан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 219-моддасининг 1-қисми биланойлик иш ҳақининг йигирма фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Судланувчи Д.Ога жазо тайинлашда унинг айбига тўлиқ иқрорлиги, қилмишидан пушаймонлиги, оилавий шароити, жабрланувчига етказилган зарарлар тўлиқ қоплаганилиги, жабрланувчини қонуний чора кўришни ҳақидаги қаътий талаби, жиноятни ижтимоий хавфлилик даражаси инобатга олинди.

Ж.Хўжамбердиев

жиноят ишлари бўйича

Фарғона шаҳар суди судьяси

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1