АсосийJamiyat

“Система” АМК раҳбарининг ҳибсга олиниши Ўзбекистонда “UMS”ни очилишига таъсир ўтказмаслиги керак

Аввалги хабарларимизда “Система” акциядорлик молия корпорацияси директорлар кенгаши раиси Владимир Евтушенковга нисбатан жиноий иш очилгани ҳақида хабар бергандик.

“МТС” уяли алоқа оператори компаниясининг назорат пакетига эга “Система” АМК раҳбари пул маблағларини ўзлаштириб олишда айбланмоқда.

“Система” акциядорлик молия корпорациясининг Anhor.uz сайтига маълум қилишича, корпорация эгаси билан боғлиқ ҳодисалар Ўзбекистонда алоқа операторини очиш режасига ҳеч қандай таъсир ўтказмаслиги керак.  

Ҳозирда расмий илтимоснома инобатда олиниб, Владимир Евтушенковга нисбатан суд томонидан эҳтиёт чорасини сифатида уй қамоғи қўлланди.

Эслатиб ўтамиз, июль ойининг сўнгги кунида Ўзбекистон ҳукумати Россиянинг «МТС» телекоммуникация оператори билан муроса битимини имзолаган. Келишувга кўра, «МТС» Ўзбекистон Республикаси бўйлаб давлат иштирокидаги қўшма корхона доирасида мобил алоқа хизматини қайта йўлга қўяди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар