1

Термизда ўқишга киритиб қўядиган “ҳожатбарорлар” қўлга тушди

ЖИНОЯТ 09.08.2018, 15:19
Термизда ўқишга киритиб қўядиган “ҳожатбарорлар” қўлга тушди

Термиз шаҳридаги "Боғишамол" маҳалласида яшовчи ўттиз ёшдаги Жўлли Ўтмасов (исм-шарифлар ўзгартирилган) 19 ёшдаги Вали Сориевни Термиз давлат университетининг жисмоний маданият факультетига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлади. Яқин танишлари орқали ижодий имтиҳонлардан яхши баҳолар олиб беришни ваъда қилади.

Таълим муассасасининг ижодий имтиҳонларини ўта шаффоф, ошкора ўтказишга алоҳида эътибор қаратилаётганини эслатиб, бу хизмати учун 4 минг доллар сўрайди. “Ҳожатбарор” Жўллибой В.Сориевдан 2 минг долларни санаб олаётган пайтда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

ЎзА хабарига кўра, айни пайтда унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 168- ва 211-моддаларининг тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

– Мамлакатимизда бу йилги тест синовларининг очиқ, адолатли ташкил этилиши юзасидан кенг кўламли тарғибот ишлари олиб борилган бўлса-да, айрим шахслар ўқиш истагида бўлган соддадил абитуриентларни ўз “қармоғига” илинтирмоқчи бўлаётгани ачинарлидир, – дейди Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати раҳбари, капитан Ф.Тошбоев. – Бу жараённи қатъий назорат қилаётган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ваъдани “қуюқ” қилаётган бундай шахсларни ўз вақтида аниқлаб, зарур чоралар кўрмоқда. Бундан бироз аввалроқ Жарқўрғон туманидаги "Деҳқонобод" маҳалласида яшовчи 34 ёшдаги Толиб Жўраев ҳам қўлга олинган эди. У Жарқўрғон туманидаги "Ҳайитобод" маҳалласидан Ойнисо Тўламуродовани Тошкент давлат аграр университети Термиз филиалига 3 минг 500 доллар эвазига ўқишга киритиб қўйишга “сўз” берган. Мазкур ҳолат юзасидан ҳам тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1