1

Ўзбекистон ФИФА рейтингида 58-ўринни эгаллади

СПОРТ 18.09.2014, 14:00
Ўзбекистон ФИФА рейтингида 58-ўринни эгаллади

ФИФА  томонидан сентябрь ойи учун миллий терма жамоаларнинг янги рейтинги эълон қилинди.

Рейтингда Ўзбекистон миллий терма жамоаси 58-ўринни эгаллади. Ўтган ойги рейтингда Ўзбекистон терма жамоаси 51-ўринда қайд этилганди. Осиё минтақаси бўйича эса терма жамоамиз Эрон ҳамда Япониядан сўнг, учинчи ўринни эгаллаб турибди.

ФИФА рейтингининг энг юқори поғонасида Германия терма жамоаси қайд этилди. Кейинги поғоналарни эса Аргентина, Колумбия, Голландия ва Бельгия терма жамоалари эгаллашди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1