18 ёшли пицца элтувчиси Брайс Дудал мижозларидан бирининг уйида пианинони кўриб қолиб, чалишга рухсат сўради, дея ёзмоқда Day.Az нашри.
Рухсат теккач, йигит Бетховеннинг “Ой сонатаси”ни чала кетди. Брайснинг моҳирона ижросидан ҳатто компьютердан кўзини узолмайдиган уй соҳибининг 10 яшар ўғли ҳам ўрнидан туриб кетди.






