Аёллар 50 йилдан сўнг қандай бўладилар? Футурологлар бу саволга бугунданоқ жавоб беришга интилмоқдалар. Дунё бир жойда турмайди, эволюция давом этади, аёллар ҳам ўзгаради, дея таъкидламоқда Рамблер нашри.
Янада гўзаллашадилар
Келажак аёллари бугунгидан ҳам янада кўпроқ чирой очадилар. Хельсински Универистетининг бир гуруҳ олимлари шундай хулоса беришмоқда.
Тадқиқотчиларнинг айтишича, гўзал аёллар 16 %га кўпроқ фарзанд дунёга келтирар эканлар. Қолаверса, уларнинг фарзандлари ҳам чиройли бўлади.
Аёллар кўпчиликни ташкил этади
Лондондаги Сатоша Каназама иқтисод мактабининг эволюцион психология мутахассисларининг ўтказган тадқиқотлари натижаларига кўра, ота-оналарнинг иккаласи ҳам кўркам бўлса ҳам оилада қизалоқ дунёга келиш эҳтимоли келажакда янада, 26 фоизга ошар экан. Хуллас, 50 йилдан сўнг дунёда аёллар эркакларга нисбатан кўпроқ бўлади.
Бўйлари пастлашади
Йель университетининг биология профессори Стивен Стирнс тадқиқот натижалари келажакда аёллар бугунгига нисбатан паст бўйли бўлишини кўрсатмоқда.
14 минг тиббий карталар ўрганилиш жараёнида маълум бўлдики, паст бўйли ва оғир аёллар енгил ва баланд бўйли аёлларга нисбатан кўпроқ фарзанд дунёғга келтиришар экан.
Бир-бирларига ўхшаб қоладилар
Олимларнинг айтишича, замонавий глобаллашув, иммиграция ва ассимиляция аёлларнинг юз тузилиши ҳусусиятларини умумийлашади. Хол, мовий ва зангори кўзлар ноёб бўлиб қолади.
Бизнесга кўпроқ таъсир ўтказадилар
Олимларнинг прогнозларига кўра, жорий асрни матриархат асри деб аташ мумкин. Бундан юз йил аввал аёллар муҳим лавозимларни эгаллай бошлагандилар, лекин йилдан йилга бизнесда аёллар сони ошмоқда ва улар бу соҳага кўроқ таъсир ўтказмоқдалар.