Реклама ҳуқуқи асосида
2014 йилнинг 20-21 сентябр кунлари “ЎЗИНКОММАРКАЗ” Тошкентдаги Халқаро Бизнес марказида Lincoln University College билан ҳамкорликда “Малайзияда таълим олиш” мавзусидаги навбатдаги семинар бўлиб ўтади.
Олий таълим муассасаларига кириш имтихонларини топшириш инсон ҳаётидаги энг ҳаяжонли дамлардан бири саналади. Айни дамда кўпчилик “абитуриент” статусини “талаба”га алмаштириб улгурди. Бироқ бу йили олий ўқув юртларига кирганлар рўйхатида ўз исмини топа олмаганлар ҳам йўқ эмас. Йўқотилган бир йил учун инсон тушкунликка тушади. Бироқ...
Бироқ Lincoln University College Малайзия Ҳалқаро олий таълим муассасасига ўқишга кириш имконияти бор, энг асосийси бу қийин эмас. Чет эллик талабаларга кириш имтихонлари осонлаштирилган. Улардан инглиз тилини билиш ва коллеж ёки лицейни яхши баҳоларга тугаллаганликлари ҳақидаги диплом талаб қилинади.
Вақтингни беҳуда сарфлама ва Lincoln University College’нинг олий тажрибали мутахассисига айлан!
Lincoln University College – Малайзиядаги энг нуфузли ҳалқаро университетлардан бири саналади. 2002 йилда у коллеж сифатида очилган, 2010 йили эса унга университет мақоми берилган. Университет Malaysian Qualification Agency – Малайзия малака ошириш агентлиги томонидан тасдиқланган хусусий олий таълим муассасаларидан бири саналади.
Lincoln University College’да юқори малакали ўқитувчилар дарс беришади ва улар берадиган билим замонавий халқаро бозори учун мутахассисларни тайёрлашга қаратилган. University of London (Буюк Британиядаги энг яхши университетлардан бири) билан ҳамкорлик асосида Буюк Британия дастури асосидаги ўқиш талабаларга инглиз намунасидаги дипломни олишга имконият беради. 10% дан 15% миқдоригача бўлган грантлар туфайли ўқиш истаги бўлган ҳар қандай кишининг ушбу университетда ўқишига имкон яратади.
Lincoln University College абитуриентларга таълим олиш дастурларининг кенг танловини намойиш этади: унда қисқа муддатли курслардан то докторантурагагача бўлган тайёргарлик дастурлари, тиббиёт факультетидан то бизнес-административ ҳамда дастурлаш каби йўналишлари мавжуд. Hi-end эса билим қабул қилишни осонлаштиради ҳамда ўқиш даврини ҳар бир талаба учун фойдали ва қизиқарли қилади.
Lincoln University College’нинг асосий мақсади – ҳар бир талабада яширинган иштиёқни кашф этиш ва уни керакли йўналишга йўналтиришдан иборат.
“ITEGroup” компанияси 2014 йилнинг 20-21 сентябр кунлари соат 10:00 дан 18:00 гача Тошкентдаги Халқаро Бизнес марказида Lincoln University College билан ҳамкорликда “Малайзияда таълим олиш” мавзусидаги навбатдаги семинар бўлиб ўтади. Семинарда “Lincoln University College” вакиллари иштирок этишади ва улар сизни қизиқтирган саволларга жавоб беришади. Ушбу семинарда барча қатнашиши мумкин. Семинар ўзбек ва рус тилларида олиб борилади. Семинарга ёзилиш ва қўшимча маълумотларни олиш учун (+99895) 195-66-77, (+99893) 585-78-82 қўнғироқ қилишингиз мумкин.