1

O‘zLiDeP фаоллари косонсойлик Зулфия Қосимовага лимонария ташкил этишда кўмаклашади

ЖАМИЯТ 14.08.2018, 09:47
O‘zLiDeP фаоллари косонсойлик Зулфия Қосимовага лимонария ташкил этишда кўмаклашади

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Наманган вилоят, туман Кенгашлари ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда партия фаолларидан иборат ишчи гуруҳ хонадонма хонадон юриб аҳоли билан бевосита мулоқотда бўлмоқда.

O‘zLiDeP фаоллари томонидан тузилган ишчи гуруҳ вакиллари Косонсой туманидаги “Чиндовул” МФЙ аҳолиси билан учрашиб, ҳудуддаги муаммо ва таклифларни атрофлича ўрганди.

Ишчи гуруҳ вакиллари икки кун мобайнида мазкур ҳудудда яшовчи 70 дан ортиқ аҳоли билан юзма-юз мулоқотга киришди.

Учрашувларда “Ҳар бир оила-тадбиркор” ва “Yoshlar – kelajagimiz” дастурлари доирасида тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган ёшларга ва ҳар бир оилага имтиёзли кредитлар ажратилиши тўғрисидаги энг муҳим маълумотлар аниқ ва содда тилда тушунтириб берилди ва аҳолининг муаммолари ўрганилди.

Маҳалла аҳли билан суҳбатлашганимизда мамлакатизда олиб борилаётган бугунги ислоҳотлардан миннатдор эканлигини ҳис этдик. Ҳудуд аҳолиси бугунги кунидан мамнун, шукроналик кайфиятида бўлиб, аҳоли ўз томорқасидан ҳар бир қарич ердан самарали фойдаланаётгани гувоҳи бўлдик.

Зулфия Қосимова ана шундай серғайрат, шижоаткор юртдошларимиздан биридир. Зулфия опа иккинчи гуруҳ ногирони бўлишига қарамай хонадонида 3 та иссиқхона ташкил этиб, гул, помидор, бодринг, малина етиштиришни йўлга қўйган. Томорқасидан йилига 20 миллион атрофида даромад олади.

- Юртбошимиз таъкидлаганидек, оиламиз ички имкониятларидан фойдаланиб даромад топяпмиз, - дейди З. Қосимова. - Меҳнат қилиш орқали касаллигимни унутаман, ҳам оилам рўзғорига барака киради. Мана бугун партия фаоллари билан ҳамсуҳбат бўлиб, фаолиятимни янада кенгайтириш истаги пайдо бўлди. Томорқамдаги 2 сотих майдонда лимонария ташкил этишни режалаштиряпман.

Бу борада O‘zLiDeP фаоллари З.Қосимовага иссиқхона ташкил қилишда яқиндан кўмаклашадиган бўлди.

O‘zLiDeP ташаббуси билан ҳудиу шу каби иссиқхона қурмоқчи бўлган томорқа ер эгаларининг 20 нафарига Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши қошида ташкил этилган Жамғарма ҳисобидан кредит ажратиб беришда кўмаклашадиган бўлди.

Партия фаолларининг аҳоли билан учрашувлари давом этмоқда.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1