АсосийDunyo

Манчестердаги отишмада 10 киши жабрланди (видео)

'Манчестердаги отишмада 10 киши жабрланди  (видео)'ning rasmi

Британиянинг Манчестр шаҳрида бўлган отишма оқибатида 10 киши жабрланди, деб хабар берди Gazeta.ru. нашри.

Жабрланганлардан баъзиларининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда, улар касалхонага ётқизилган. Айни вақтда полиция жиноятчини қидирмоқда. Детективлар кузатув камераларини текшириб, воқеа гувоҳларини сўроқ қилмоқда.

Воқеа Мосс Сайд тумани кўчаларида Кариб карнавали ўтказилаётган вақтида рўй берган. Отишма пайтида ҳодиса жойида одам кўп бўлган.


Бошқа янгиликлар