Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг кўрсатмасига биноан Тошкент шаҳрида ЙПХ инспекторлари томонидан маънан эскирган қўл радарларидан фойдаланиш таъқиқланди.
Тезликни белгиланган меъёрдан ошириш билан боғлиқ қоидабузарликлар ҳозирда автомат-стационар ва мобил радарлар ёрдамида аниқланмоқда.
Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабарига кўра бугун, 16 август куни мобиль радарлар қуйидаги манзилларга ўрнатилган:
Сергели тумани, Тошкент ҳалқа автомобиль йўли, «Элбрус» ресторани, соат 9:00 дан;
Яккасарой тумани, Кичик ҳалқа йўли, «Корзинка – Аэропорт», соат 11600 дан;
Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси, 7-Автокорхона, соат 14:00 дан, Олий Мажлис биноси, соат 16:00 дан;
Юнусобод тумани, Амир Темур кўчаси, «Юлдуз» АЖ, соат 18:00 дан.






