АсосийJamiyat

Мактаб формаси бўйича монополияга йўл қўйилмайди

'Мактаб формаси бўйича монополияга йўл қўйилмайди'ning rasmi

Ўқитувчи ва мураббийларнинг ижтимоий мавқеи ва нуфузини оширишга қаратилган Президент шунингдек Ягона мактаб формаси билан таъминлашга оид Ҳукумат қарорлари бўйича матбуот анжумани ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар бермоқда.

Тадбирда Халқ таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи Акбар Тагаев иштирок этиб, оммавий ахборот воситалари вакилларининг саволларига жавоб бериб ўтди, хусусан:

- уй-жой кредити бўйича махсус тартиб ишлаб чиқилиб тасдиқланади, унда уй-жойлар қайси мезонлар бўйича тақсимланиши каби масалалар қамраб олинади;

- автокредит барча ўқитувчиларга берилмайди, Халқ таълими вазирлиги томонидан автокредит ажратиш тавсия қилинадиган педагог ходимлари бўйича рўйхат шакллантирилади, бунда иш стажи, ютуқлари ва бошқа шу каби мезонларга эътибор қаратилади;

- агар бу йилга мактаб формаси олиб қўйилган бўлса, янги форма олиш шарт эмас, ўша формани кийиб мактабга келишга рухсат берилади;

- монополияга йўл қўйилмайди, яъни мактаб формасини кимдан олишни умуман аҳамияти йўқ, белгиланган стандартга мос келса бўлди (мактаб формани ўзлари тиктирса ҳам бўлади);

- мактаб формаси бўйича таклифлар учун бемалол мурожаат қилиш мумкин, яъни мактаб формаси шу шаклда қолиб кетмайди, уч йилгача фикр мулоҳазалар ўрганилиб, тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар