1

Қозоғистонда қирувчи самолёт ҳалокатга учради

ДУНЁ 24.09.2014, 10:39
Қозоғистонда қирувчи самолёт ҳалокатга учради

Қозоғистоннинг Олма-Ота вилоятида Талдикўрғон авиабазасининг Су-27 қирувчи самолёти  ҳалокатга учради. Бу ҳақда BNews.Kz нашри хабар беради.

Харбий самолёт 23 сентябрь куни 23:00 да радар экранларидан ғойиб бўлган.

“Ташкил этилган қидирув ишларидан сўнг,  Коксуск тумани яқинида самолёт бўлаклари топилди”, - дейилади хабарда.

Қайд этилишча, самолёт учувчилари Денис Горбунов ва Даурен Науанов ҳали топилмаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1