1

Йўлбарс томошабинлар кўз ўнгида ҳиндистонликни бўлакларга бўлиб ташлади (ФОТО)

ДУНЁ 24.09.2014, 11:14
Йўлбарс томошабинлар кўз ўнгида ҳиндистонликни бўлакларга бўлиб ташлади (ФОТО)

Оқ йўлбарс у сақланадиган қафасга тушган ҳиндистонлик кишини бўлакларга бўлиб ташлади. Ушбу даҳшатли воқеа Нью-Делидаги ҳайвонот боғида содир бўлди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар беради.

Қайд этилишича, йиртқич ҳайвоннинг қафасига тушган эркак киши маст ҳолатда бўлган. Гувоҳларнинг айтишича, 22 ёшли Мақсуд ҳайвонот боғи ходимларининг уни тўхтатиш ҳаракатларига қарамай йўлбарс ҳудудига тушган. Шундан сўнг, йўлбарс дарҳол Мақсуднинг бўйнидан тишлаб олди. Кейинги 15 дақиқада эса бутун ҳайвонот боғи бўйлаб Мақсуднинг овози эшитилган.  Гувоҳлар тош ва бошқа буюмларни йўлбарс томонга улоқтиришган, аммо, йиртқич ҳайвон Мақсудни бўлакларга бўлиб ташлади.  Бир неча соатлардан сўнг, ҳайвонот боғи ходимлари унинг жасадини олиб чиқиб кетишди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1