Перу пойтахти Лимадан Аякучога томон учган йўловчи лайнери шассисиз қўнишга мажбур бўлди, деб маълум қилмоқда Lenta.ru нашри.
Воқеа Лимадан 11 километр наридаги Хорхе Чавес аэропортида рўй берган. Лайнернинг шассиси билан боғлиқ муаммолар қайд этилгач, ҳаво кемасининг командири авариявий қўнишга қарор қилган. Бунинг оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.






