Шекспирнинг “Ромео ва Жульетта” асари асосида 1968 йили суратга олинган айни номдаги фильм Франко Дзефирелли томонидан суратга олинганди. Унда бош ролларни Леонард Уайтинг ҳамда Оливия Хассилар маҳорат билан ижро этишганди.
Шу йил суратга олинадиган “ижтимоий ўз жонига қасд қилиш” фильмида Жульетта ролини Оливия Хассининг қизи Индия Эйсли ижро этади. Бу ҳақда news.day.az нашри маълумот беради.
Режиссёр Брюс Уэбб. Ушбу фильм ижтимоий сайтларда ўз фикрлари, мулоҳазаларини қолдиришни хуш кўрувчи, ўзи ҳақидаги турли маълумотлар, видео лавҳаларини жойлаштирувчи ёшларнинг ўз жонига қасд қилиши ва уларнинг полиция томонидан тергов қилиниши мавзусида суратга олинади.
Фильм премьераси 2015 йилнинг 1 мартида катта экранларга чиқиши кутилмоқда.





