1

Инчеон-2014. Антон Фокин кумуш медалга сазовор бўлди

СПОРТ 26.09.2014, 11:04
Инчеон-2014. Антон Фокин кумуш медалга сазовор бўлди

Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида давом этаётган XVII ёзги Осиё ўйинларида делегациямиз ҳисоби яна битта кумуш медалга бойиди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар беради.

Спорт гимнастикаси бўйича брусда бажариладиган машқларда ҳамюртимиз Антон Фокин мураккаблик коэффициенти учун 6.700 балл, бажарган машқи учун 8.775 баллга эга бўлди ва умумий 15.475 балл жамғарган ҳолда Осиё ўйинларининг кумуш медалига сазовор бўлди.

Бугунги кунга қадар ўтказилган мусобақалар якунларига кўра делегациямиз ҳисобида 4 та кумуш ва 7 та бронза медали мавжуд.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1