Индонезиянинг Жакарта шаҳрида Осиё ўйинлари дастуридан ўрин олган оғир атлетика мусобақаси давом этмоқда.
Ҳамюртимиз Руслан Нуриддинов даст кўтаришда -191кг, силтаб кўтаришда эса -227кг тош кўтарди. Умумий ҳисобда 421кг натижа кўрсатган Руслан Индонезиядаги Осиё ўйинларида Ўзбекистон спорт делегациясига олтинчи олтин медални қўшиб қўйди.
Қайд этиб ўтиш лозимки, ушбу олтин медаль ўзбекистонлик оғир атлетикачилар учун Осиё ўйинлари тарихидаги биринчиси ҳисобланади!






