Инчеон-2014. Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 12 тага етди

СПОРТ 26.09.2014, 15:13
Инчеон-2014. Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 12 тага етди

Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида ўтказилаётган XVII ёзги Осиё ўйинларида ўзбекистонлик оғир атлетикачи Сардорбек Дўстмуродов бронза медали совриндори бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар беради.

Вазни 105 кг.гача бўлган спортчилар мусобақасида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган Сардорбек даст кўтаришда 170 кг., силтаб кўтаришда эса 221 кг. тошни ўзига бўйсинтириб, умумий ҳисобда 391 кг. натижа билан Осиё ўйинларининг навбатдаги бронза медалини делегациямиз ҳисобига келтирди.

Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 12 тага етди (4 та кумуш, 8 та бронза).

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1